Келаси йил деҳқон ва фермерларга 2 триллион 200 миллиард сўмлик субсидия берилади

    «Қишлоқ хўжалиги соҳасини қўллаб-қувватлашга ажратилаётган маблағларни йилдан йилга ошириб боряпмиз. Бундан кейин ҳам соҳага қанча маблағ керак бўлса, топиб беришга тайёрман.

    Лекин бу маблағлар ўз вақтида эгасига етиб бориши ва ҳосилдорликни янада оширишга хизмат қилиши учун очиқ ва шаффоф тизим бўлиши керак», – деди Президентимиз.

    Қишлоқ хўжалигидаги субсидиялар шу пайтгача 6 та вазирлик томонидан ажратилаётган эди. Шу боис, барча субсидиялар бўйича молиявий хизматларни бир жойда кўрсатадиган Аграр соҳада тўловлар агентлиги ташкил этилди.

    Агентлик томонидан келаси йил деҳқон ва фермерларга 2 триллион 200 миллиард сўмлик субсидия берилади. Бунда субсидия ажратиш жараёни ҳозирги 4 босқичдан 2 босқичга, уни олишга кетадиган вақт эса 1 ойдан 15 кунга қисқаради. Энг муҳими, ҳар бир субсидия фермерларга маъқул бўладиган шартларда, уларга маблағ энг зарур пайтда бериладиган тизимга ўтилади.

    Кейинги йилдан сув насосига сарфланган электр энергияси учун субсидиялар мева-сабзавот, мойли экин, картошка ва озуқа экинлари етиштирувчи фермерларга ҳам ажратилиши эълон қилинди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates