Кучли ёмғир сабаб Фарғона вилоятидаги етти ярим минг хонадон электрсиз қолди

    Кучли ёмғир Фарғона вилоятидаги 6-10 кВли 11 та электр узатиш тармоғида носозлик юзага келишига сабаб бўлди.

    Энергетика вазирлиги ахборот хизмати таъкидлашича, бунинг оқибатида Бешариқ, Данғара ва Ўзбекистон туманлари истеъмолчилари қисман (7 минг 500 та) электр таъминотидан узилган.

    Ҳозирги вақтда ноқулай об-ҳаво (кучли ёмғир ва шамол) шароитига қарамай, махсус бригадалар томонидан ушбу носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

    Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates