Лифтда қамалиб қолиб вафот этган аёл воқеаси юзасидан баёнотлар берилди

    Ижтимоий ҳаёт 29 июл 2023 1935

    Воқеа юзасидан Бош прокуратура ҳамда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси муносабат билдирди.

    Бош прокуратура воқеанинг хронологиясини эълон қилди. Маълум бўлишича, 24 июль куни 32 ёшли аёл кўп қаватли уйнинг лифтига кириб, вафот этган. Ушбу лифт 4 кун давомида ишламаётганлиги сабабли, аёлнинг мурдаси лифтни ичида қолиб кетган.

    26 июль куни марҳуманинг яқин қариндошлари аёлни топиб бериш юзасидан ички ишлар идорасига мурожаат қилишган. 27 июль куни уй яшовчилари томонидан марҳума аёл лифт ичидан топилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура текшириш ўтказишни бошлаган.

    Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси маълум қилишича, буғ қозонлари кўтариш иншоотлари ва путур етказмайдиган назоратда саноат хавфсизлиги бўлими интернет тармоғидан олинган олинган маълумотларга кўра тезкор равишда 2023 йил 24 июль куни Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Паркент кўчасида янги қурилган 269-сонли кўп қаватли уйда ўрнатилган лифт ускунасида электр таъминотида узилиш бўлганлиги сабабли 32 ёшда бўлган аёл қамалиб қолиб вафот этганлиги юзасидан 28 июль куни бўлим мутахассислари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

    Ўрганиш вақтида 9 қаватли уй 2020 йилда “Лотус газ инвест” МЧЖ томонидан қурилган бўлиб, уйда Хитойнинг “AOYAMA ELEVATOR GLOBAL LTD” корхонаси томонидан 2021 йилда ишлаб чиқарилган, юк кўтариш қуввати 630 кг бўлган лифт қурилмаси ўрнатилган. Мазкур лифт қурилмасини “Арена автотранс сервис” МЧЖ томонидан 2022 йилда бинога ўрнатиб қурилиш компаниясига топширилган.

    Ўрганиш жараёнида лифт қурилмасининг хавфсизлик мосламалари ишчи ҳолатдалиги юзасидан бирламчи кўрик ишлари амалга оширилди ва уларни ишчи ҳолатдалиги аниқланди.
    Мазкур лифт белгиланган тартибда инспекцияга рўйхатга олиш юзасидан қурилиш ташкилоти ёки ХУЖМШ томонидан мурожаат бўлмаган ва топширилмаган.

    Ҳозирда ҳолат бўйича ваколат доирасида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, ўрганиш натижаси бўйича қўшимча маълумотлар киритилади.

    Бош прокуратура эса қўмитанинг баёнотига эътироз билдирди.

    “Ваҳоланки, лифт 24-28 июль кунлари ишламаётганлигини воқеа гувоҳлари, уй яшовчилари ўз тушунтиришларида, шунингдек, воқеа жойида холис суриштирув олиб борган оммавий ахборот воситалари вакиллари ва журналистларнинг видеорепортажларида тўлиқ ўз тасдиғини топган”, дейилади Бош прокуратура баёнотида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates