Мактабларда Ҳуқуқ синфлари ташкил қилинади

    «Давлат таълим муассасаларида юридик таълимнинг узлуксиз тизимини жорий этиш ҳамда вояга етмаган ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (532-сон, 27.08.2024 й.) қабул қилинди.

    Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

    Унга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани чуқурлаштириб ўқитиладиган вариатив ўқув режалари асосида замонавий кўргазмали ўқитиш воситалари билан таъминланган «Ҳуқуқ синфлари» ташкил этилади.

    Умумтаълим муассасалари ҳуқуқ фанидан дарс берадиган олий юридик маълумотга эга бўлмаган педагог ходимларни бепул асосда 2026 йил якунигача босқичма-босқич юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрланади.

    Ҳуқуқ фанидан дарс берадиган педагог ходимларнинг малакасини ошириб бориш мақсадида 2024 йил 1 ноябргача узлуксиз касбий ривожлантириш платформаси яратилади.

    2024/2025 ўқув йилидан умумтаълим муассасаларида «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан дарс берадиган педагог ходимлар учун «Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси» республика кўрик танлови ўтказилади.

    «Ҳуқуқ синфи»га ўқувчилар «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанига қизиқувчи 8-синф ўқувчилари орасидан саралаб олинади.

    2024/2025 ўқув йилидан бошлаб «мактаб-лицей-техникум-университет» узлуксиз таълим тизими асосида академик лицейларни муваффақиятли тугатган ўқувчилар тест синовларисиз тўғридан-тўғри юридик техникумларга қабул қилинади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates