Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини тоифалаш тартиби тасдиқланди

    ДХХ раисининг буйруғи билан муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини тоифалаш ва уларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби тасдиқланди.

    ДХХ раисининг «Ўзбекистон Республикаси муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини тоифалаш ва уларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида» буйруғи имзоланди (11.11.2024 й. АВ рўйхат рақами-3570).

    Тасдиқланган вақтинчалик низомга кўра, муҳим ахборот инфратузилмаси объектларига эгалик қилувчи субъектлар ҳар йили камида бир марта ушбу объектларни тоифалаши шарт. Бунинг учун тегишли комиссия тузиш лозим.

    Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини тоифалашнинг қуйидаги мезонлари белгиланмоқда:

    юқори даражадаги:

    киберхавфсизлик ҳодисаси натижасида ишдан чиқиши туфайли жуда кўп миқдорда зарар етиши, 20 дан ортиқ одамнинг соғлиғига зарар етиши, 500 дан ортиқ одамнинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилиши ёки катта экин майдонига* тенг бўлган ҳудудда атроф-муҳитга зарар етиши мумкин бўлган объектлар;
    давлат сирларига оид маълумотлар айланмаси мавжуд бўлган, шунингдек ёқилғи-энергетика, атом энергетикаси, соғлиқни сақлаш, телекоммуникация ва қўриқланадиган шахслар доимий ёки вақтинчалик турган жойлардаги объектлар;

    ўрта даражадаги

    киберхавфсизлик ҳодисаси натижасида ишдан чиқиши туфайли кўп миқдорда зарар етиши, 10 дан ортиқ, бироқ 20 дан кўп бўлмаган одамнинг соғлиғига зарар етиши, 100 дан ортиқ, бироқ 500 дан кўп бўлмаган одамнинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилиши, ўртача катталикдаги** экин майдонига тенг бўлган ҳудудда атроф-муҳитга зарар етиши ёки давлатнинг нуфузи ва обрўсига зарар етиши мумкин бўлган объектлар;

    паст даражадаги:

    юқори ва ўрта даражадаги муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига кирмайдиган объектлар.

    Объектлар тўғрисидаги маълумотлар муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг реестринини юритиш учун Давлат хавфсизлик хизматига юборилади.

    *Катта экин майдони – 1000 квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган экин майдони
    **Ўртача катталикдаги экин майдони – 250 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача бўлган экин майдони (ЖК)

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.11.2024 йилдан кучга кирди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates