МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг бўлажак йиғилиши бўлиб ўтади

    2020 йил 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши видеоконференция шаклида бўлиб ўтади.

    Мажлисда Ҳукумат раҳбарлари Ҳамдўстликдаги иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозли ҳодисаларни бартараф этиш юзасидан ўзаро фикр алмашиши кўзда тутилган.

    Хусусан, йиғилишда 2030 йилгача бўлган даврда МДҲ иқтисодий ривожланиш стратегиясининг биринчи босқичини (2021-2025 йилларда) амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси, шунингдек, Ҳамдўстлик давлатларининг турли йўналишларда ўзаро алоқаларини муҳтаҳкамлашга хизмат қилувчи бошқа дастурлар ва келишувлар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

    Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисидан сўнг МДҲга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланади.

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг
    Матбуот хизмати

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates