Миллий палата лойиҳаси: инсультни дастлабки 4 соатда аниқлаш мумкин

    Саломатлик 14 январ 2021 762

    Инсультни дастлабки 4 соатда сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш усулини Ўзбекистонда жорий этиш режалаштириляпти. Шу мақсадда Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Қозоғистоннинг «Cerebra.ai Ltd.» компанияси билан ҳамкорлик ўрнатган.

    2021 йил 13 январда томонлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида соғлиқни сақлашни рақамлаштириш борасида халқаро ҳамкорлик ривожига ҳисса қўшадиган Меморандум имзоланди.

    Миллий палата томонидан қозоғистонлик ҳамкорлари билан биргаликда Ўзбекистонда сунъий интеллектни жорий этган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш бўйича илк лойиҳани амалга ошириш режалаштириляпти. Яъни ишемик ва геморрагик инсультларни автоматлаштирилган ҳолда ташҳислаш бўйича «Церебра» тизимини жорий этиш кўзда тутилган.

    «Церебра» платформасига жорий этилган сунъий интеллект даволаш муассасаларида ўрнатилган компьютер томографияси билан интеграциялашганидан кейин инсультни дастлабки 4 соатда аниқлаш имконини беради. Буни шунчаки компьютер томографияси натижасини ўқиб англаш мушкул.

    Ундан ташқари сунъий интеллект инсульт ядроси тўқима зичлигидаги ўзгаришни уни миянинг бошқа шикастланмаган тўқимаси билан солиштирган ҳолда ҳисоблашга қодир. Бу ўз ўрнида бош мия компьютер томографиясининг визуал маълумотларини таҳлил қилишда инсон хатосини имкон қадар камайтиришга олиб келади.

    «Беморга ўз вақтида даво белгилаш мазкур лойиҳани жорий этишнинг натижаси саналади. Бу ўз ўрнида инсон саломатлиги учун муҳим бўлган энг оддий функцияларни, меҳнат қилиш қобилиятини йўқотиш хавфини пасайтиради, ҳамда инсультни бошидан кечирган инсонни тезда тўлақонли ҳаётга қайтариш имконини беради», — деб таъкидлади Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Ровшан Изамов.

    Меморандумни имзолаш пайтида томонлар яқин икки ҳафта ичида Миллий палата мутахассислари томонидан Олма-ота шаҳрининг 7-сонли шаҳар шифохонасида ноёб «Церебра» тизимининг ишлашини таҳлил қилинишига келишиб олдилар, деб хабар беради Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates