Мис саноати, қайта тикланувчи энергия ва инновацион фаолият йўналишида кластерлар ташкил этилади

    Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Намоз Толипов маълум қилди.

    2022 йилнинг 8 ойлик якунларини таҳлил қиладиган бўлсак, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми – 12 трлн. сўмни, экспорт ҳажми – 514,0 млн.доллардан ошган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробар кўп дегани. Ҳудудларда 23 та лойиҳа ишга туширилди. Бундан ташқари, маҳсулотларнинг экспорт географияси ҳам кенгайтирилди. “GSP+” имтиёзларидан фойдаланган ҳолда Европанинг Буюк Британия, Руминия, Славения, Чехия, Австрия ва Венгрия давлатларига, шу билан бирга Ироқ, Ливан, Монголия ҳамда Маврикий ва Фиджи оролларига тарихда биринчи марта электротехника маҳсулотлари экспорт қилинди.

    Жорий йилда Россиянинг “Эльдарадо”, “М-Видео”, “ДНС Атлас”, Франциянинг “Ашан” ҳамда Қозоғистоннинг “Сулпак” ва “Технодом” йирик савдо тармоқлари ташкил этилди ва маҳаллий маҳсулотларни экспортга олиб чиқиш бўйича келишувларга эришилди. Аввал экспорт фаолияти билан шуғулланмаган Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидаги 11 та корхона илк маротаба ўз маҳсулотларини экспортга олиб чиқишига эришди.

    2022-2024 йилларда ҳудудлар кесимида электротехника саноатида янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш дастури доирасида умумий қиймати 1,2 млрд долларлик 192 та лойиҳа шакллантирилди. Уларнинг амалга оширилиши натижасида 23 трлн.сўмлик ишлаб чиқариш, 135 млн долларлик экспорт қувватлари яратилиб, 13,5 мингга яқин доимий янги иш ўринлари ташкил этилади.

    Айни пайтда 3 та йирик кластерни амалга ошириш бўйича ишлар бошланган. Жумладан, мис саноати, қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда инновацион фаолият йўналишида кластер ташкил этилади.

    Шунингдек, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ҳузурида “Лойиҳалаштириш ва инжиниринг хизматини ташкил этиш маркази” ҳам ўз ишини давом этттирмоқда. Давлатимиз томонидан соҳа корхоналарини қўллаб-қувватланиши ва уларга қонунчиликдаги ҳуқуқий кафолатларнинг берилиши тармоқни иқтисодий жиҳатдан янги босқичга олиб чиқди, дейиш мумкин. Бу ҳам маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун, ҳам хорижий инвесторлар учун ҳам ўзаро манфаатли ҳисобланади.

    Келгуси уч йилда тармоқ учун жами 18 минг нафар шундан, 4 минг нафар олий ва 14 минг нафар ўрта маълумотли мутахассис кадрларга эҳтиёж юзага келади. Давлат дастурида соҳага малакали мутахассис-кадрларни етказиб беришнинг янгича тизимини йўлга қўйиш устида ҳам бир қатор вазифалар белгиланган. Шундан келиб чиқиб, бугун «Дуал таълим» дастурини амалиётга татбиқ этиш устида ишланмоқда. Умумтаълим мактабларида электротехника соҳаси бўйича махсус ўқув машғулотлари ва тўгараклар ташкил этилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates