Мўғулистон ва Ўзбекистон аграр университетлари ўртасида талабалар алмашинуви йўлга қўйилади

    Таълим 29 август 2022 1511

    Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида вазир ўринбосари – Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори Алишер Тўраевнинг Мўғулистон давлатининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дорж Баярхуу билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Суҳбатнинг асосий мавзуси икки мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бозор механизмларини жорий этиш, замонавий бошқарув тизимларини ривожлантириш ва бу борадаги экспорт салоҳиятини оширишдан иборат бўлди.

    Учрашув давомида Мўғулистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ривожлантириш юзасидан мамлакатнинг иқлим шароитини ўрганиш, ушбу давлатга етказиб бериладиган озиқ-овқат ҳажмини ошириш, чорвачилик соҳасида яқин келажакда белгиланган режалар муҳокама этилди.

    Бундан ташқари, Мўғулистон ва Ўзбекистон аграр университетлари ўртасида талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, магистратура ва докторантура босқичига талабаларни жалб этиш масалалари борасида музокаралар олиб борилди.

    Шунингдек, эришилган ютуқлар ва келажакдаги ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан амалга ошириладиган режалар таъкидлаб ўтилди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    Эслатиб ўтамиз, 2022 йил июнь ойида Мўғулистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Батсумбер Мунхжиннинг мамлакатимизга ташрифи бўлиб ўтган эди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates