“Мўйноққа мадад” Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида

    “Мўйноққа мадад” тадбири иштирокчилари Қўнғирот туманига етиб келишди.

    Хабар берилганидек, 2021 йилнинг 17 апрель Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон Экологик партияси ва “Тоза ҳудуд” ДУК ҳамкорлигида ташкил этилган “Мўйноққа мадад” тадбири иштирокчилари Наманган вилоятидан йўлга чиққан эди. Ушбу эзгу тадбир қатнашчилари Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманига етиб келишди.

    Танаффус тариқасидаги тўхтаб ўтиш асносида тадбир фаоллари юртимизни бундан-да обод қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар ҳақида ўзаро фикр алмашишди. Эсдалик учун фотосуратга тушишди. Шундан сўнг тадбир иштирокчилари яна сафар сари йўл олдилар.

    Эслатиб ўтамиз, Мўйноқ тумани ҳудудини “Мўйноққа мадад” тадбиридан кўзланган асосий мақсад кўкаламзорлаштириш учун мўлжалланган жами 3000 туп – олма, анор, олча, шафтоли, ўрик, гилос, олхўри, бодом, жийда кўчатларини бус-бутун етказиш ва уларни экиш ҳисобланади.

    Қорақалпоғистон Республикаси

    Экология қўмитасининг матбуот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates