Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Тожикистонда бўлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 31 март куни амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрида бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф 30 март куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ҳайити - Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар. Дўст Ўзбекистон ва Покистон халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған 30 март куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар. Давлат раҳбарлари қардош халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.