Шу фурсатдан фойдаланиб, халқимизни шу улуғ айём билан қутлаб, юртдошларимизнинг оилаларига тинчлик, файзу барака тилаб қоламан.
Рамазон ойи давомида юртимизда маънавий поклик, сабр-қаноат ва эзгулик каби олийжаноб фазилатларни улуғлашга алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги тинч ва фаровон ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамлар ўртасида меҳр-оқибат ва саховатни кенг ёйиш, ёш авлодни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш йўлида кўплаб эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Юртимиз осойишталиги, ривожланиши йўлида амалга ошираётган барча хайрли ишларингизда омад ёр бўлсин.
Ушбу муқаддас айёмда таълим ва тарбия соҳасида фаолият юритаётган барча устозларни яна бир бор табриклаб, ҳар бир хонадонга файзу барака, сиҳат-саломатлик, бахту саодат тилайман.
Муборак рамазон ҳайитининг ҳаётбахш шукуҳи ва боқий файзи қалбларимизни мудом хушнуд ва шод қилиб турсин.
Шерзод Неъматов
Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори
Ҳамкорлик материали