Немис тилидан олтин медаль олган андижонлик қизнинг ота-онасига Умра зиёратига йўлланма берилди

    Фарзандининг қизиқишларини эътиборга олиб, унинг таълими учун керакли шарт шароитлар яратиб берганликлари учун Райёнанинг ота-онасига Умра зиёрати учун йўлланма берилди.

    Бу ҳақда туристик хизматларни кўрсатувчи фирмалардан бири ўз "Instagram" саҳифасида эълон қилди.

    Бугун Тошкент шаҳрида туристик хизматларни кўрсатувчи фирмалардан бири унинг ота-онасига Макка шаҳрига – Умра зиёрати йўлланмасини топширди.

    Аввалроқ Андижонлик Райёна Иброҳимова шу йилнинг 15–22 июль кунлари Германиянинг Гёттинген шаҳрида бўлиб ўтган немис тили бўйича Бутунжаҳон олимпиадасида олтин медални қўлга киритгани бўйича хабарлар эълон қилинганди.