Нима учун баъзи одамларга вирус юқмайди?

    Баъзи одамлар коронавирусга чалинган бемор билан кўп бор алоқада бўлишига қарамай инфекцияни юқтирмаслиги мумкин — бу вирусга ирсий қаршилик ёки иммунитет тизимининг маълум бир таъсири билан изоҳланади.

    Вирусли инфекцияларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича илмий-ахборот маркази директори, иммунолог Георгий Викулов URA.Ruга берган интервьюсида шу ҳақда гапирди.

    Шундай одамлар тоифаси бор, улар коронавирус беморлари билан такрорий алоқада бўлсада, касаллик юқтирмайди. Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланмаган тақдирда ҳам уларга инфекция таъсир қилмайди.
    “Эҳтимол, бу иммунитет тизимининг натижасидир. Балки бунга вирус миқдори, юкининг камлиги сабаб. Ёки ушбу омилларнинг йиғиндиси бўлиши мумкин”, — деди Викулов. Шу билан бирга, у COVID-19 билан боғлиқ генетик тадқиқотлар давомида аниқланадиган бошқа омиллар ҳам бунга сабаб бўлиши мумкинлигини айтди.

    Бундай тадқиқотлар коронавирус инфекциясини даволашни замонавийлаштириши мумкин, деб таъкидлади мутахассис. Масалан, у ОИВ ва гепатитни ўрганиш доирасида олиб борилган тадқиқотларни келтирди. “Биз беморлар орасида “прогрессив бўлмаганлар”ни топдик. Бу гепатит билан касалланган беморларни даволашда ёрдам берди”, — дея тушунтирди у.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates