Оилавий низо сабабли қайнонага ҳукм ўқилди

    Хавфсизлик 13 ноябр 2020 442

    2020 йил 13 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Хатирчи тумани судининг очиқ сайёр суд мажлисида набирасини ҳимоя қилган шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

    Жиноят тафсилотларига кўра, 1967 йилда тўғилган Хамраева Анора (шахси ўзгартирилган) 2020 йил 26 август куни соат таҳминан 19:00да Хатирчи тумани Фидокор МФЙ ҳудудида жойлашган яшаш хонадонининг орқа томонида вояга етмаган набираси Султоналиев Абдизойир Жаббор ўғлини Самарқанд шаҳар “Обод маскан” МФЙ ҳудудидаги яшаш хонадонига олиб кетиш учун келган собиқ келини Қаххорова Ойбарчин Абдуллаевна билан оилавий низо сабабли жанжаллашиб қолган. Жанжал вақтида О.Қаххоровани қасддан танасининг бурун соҳасига уриб Хатирчи тумани СТЭБнинг 29.08.2020 йилдаги №816-сонли хулосасига кўра, “соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати” етказган.

    Суд, А.Хамраевани содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 109-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, шу модда билан 10 (ўн) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

    Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди суья ёрдамчиси

    З.Ҳамдамов

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates