Асрлар ошган орзулар рўёби

    17 май куни Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон касаба уюшмалари саройида маърифатпарвар жадид боболаримизнинг ибратли ҳаёт йўллари, илмий-маънавий меросини тарғиб қилишга қаратилган жадидлар орзуси номли спектакль намойиш этилди.

    Спектаклда Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Мунавварқори Абдурашидхонов, Чўлпон каби миллат ойдинларининг қалб кечинмалари, эртани порлоқ кўриш орзуси акс этган.

    Спектакль Беҳбудий ёзиб қолдирган васиятнома хатининг ўқилиши билан бошланади ва Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг беназир ижоди, буюк хизматлари ва фожиали ўлими ҳақида ҳикоя қилинади.

    Шундан сўнг «Падаркуш», «Заҳарли ҳаёт» каби саҳна асарларидан парчалар қўйилди.

    Абдулла Авлоний билан боғлиқ саҳналарни эса унинг авлоди, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова ижро этди, миллат фидойисининг ўлмас шеърлари янгради.

    Усмон Азимнинг «Кундузсиз кечалар» спектаклидан лавҳа намойиш этилиб, унда Чўлпоннинг ижодий мероси, унинг қатағон қурбонига айланиши воқеалари, бир қанча дўстлари томонидан хоинларча қораланиши саҳналари акс этган бўлиб, бундан салкам бир аср олдинги ҳаёт ҳодисалари томошабин кўз ўнгида жонлантирилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates