Олимлар қаҳванинг жигар учун фойдали эканини аниқлади

    Қаҳва ичиш танани жиддий жигар касалликларидан ҳимоя қилиши мумкин, деб ёзади The Guardian нашри Эдинбургдаги Қироллик тиббиёт тадқиқот институти олимларининг изланишларига асосланиб.

    Бир гуруҳ тадқиқотчилар қарийб 11 йил давомида 494 585 беморнинг жигар ҳолатини ўрганишди. Натижада, улар 3600 дан ортиқ жигар сурункали касалликларини, шунингдек 301 ўлим ҳолатини рўйхатдан ўтказди.

    Таҳлиллар шуни кўрсатдики, тана массаси индекси, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ва чекишини ҳисобга олган ҳолда, мунтазам қаҳва ичганларда жигарнинг сурункали касалликларига чалиниш хавфи 20 фоизга камайган. Қаҳва ичувчилар орасида бундай касалликлардан ўлиш хавфи 49 фоизга кам эди.

    “Буюк Британияда ўтказилган изланишлар шуни кўрсатдики, қаҳва ичиш оғир жигар касалликларининг олдини олади”, — дейди тадқиқот муаллифларидан бири профессор Пол Родерик.

    Шу билан бирга, олимлар жигар касалликларидан фақат ичимлик ёрдамида халос бўлиш мумкин эмаслигини таъкидлашди. Мутахассислар тўғри овқатланиш ва жисмоний машқлар орқали спиртли ичимликлар истеъмолини камайтириш ва соғлом вазнни сақлашни маслаҳат беришди.

    Жигарнинг сурункали касаллиги бутун дунёда соғлиқни сақлашнинг асосий муаммоси ҳисобланади. 1990 йилдан 2017 йилгача бу касалликдан ўлим 899000 дан (1.9%) 1.32 миллионгача (2.4%) ошган. Касаллик кўпинча паст ва ўрта даромадли мамлакатларда учрайди: Aфриканинг Сахараси, Марказий ва Жанубий Aмерика, Шарқий Европа ва Жануби-Шарқий Осиёда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates