Олий Мажлис Сенати қўмиталарига раҳбарлар сайланди

    Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари ва комиссиясини тузиш масаласи кўриб чиқилди.

    Унга кўра, Сенатда:

    • Буджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси;
    • Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси;
    • Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси;
    • Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси;
    • Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси;
    • Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси;
    • Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси;
    • Одоб-ахлоқ комиссияси тузилди.

    Сенатнинг қуйидаги қўмиталарига раҳбарлар сайланди:

    • Қутбидин Нукритдинович Бурханов — Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси;
    • Абдулхаким Хушбокович Эшмуратов — Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси раиси;
    • Эркин Файзиевич Гадоев — Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси;
    • Бахром Исмоилович Абдуллаев — Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси;
    • Орзигул Мўйдиновна Қозихонова — Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси;
    • Анвар Мирзаахмедович Туйчиев — Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси.
    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates