Ўқишни кўчириш бўйича аризалар жавоби қачон эълон қилинади?

    Қишки қабул жараёнларида ўқишни кўчириш бўйича аризалар 20 декабрдан 20 январга қадар қабул қилинган эди.

    Аризалар жавоблари 25 январ санасидан 15 феврал санасигача эълон қилинади.

    Ушбу муддат вазирлар маҳкамасининг 393 сонли қарорида келтирилган бўлиб, қишки "перевод" учун ҳужжат топширган талаба узоғи билан 15 февралга қадар натижани олиши керак. Агарда талабанинг аризаси ижобий қаноатлантирилса, у 25 февралга қадар дарсларга қўйилиши лозим. 1 март санасига қадар талабага буйруқ чиқарилади.

    Хўш, талаба натижани қаердан аниқласа бўлади? Натижалар оммавий ахборот воситалари, бирор сайт орқали эълон қилинмайди, онлайн аниқлашнинг имкони йўқ. Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарорида талаба ариза натижаси билан хабардор қилиниши айтилган, лекин қандай усулда экани ёзилмаган. Демак, бу ҳақида ОАВда эълон қилинмаслиги ёки онлайн аниқлаш имкони йўқлиги ноқонуний ҳолат эмас.

    Талабага ишчи гуруҳ ёки ОТМ томонидан хабар берилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates