Ўзаро келишмовчилик ортидан чиққан жанжал бир кишининг ўлими билан якун топди

    Жанжал давомида Э.У. Ш.О.нинг бош қисмига тош билан уриб, тан жароҳати етказган.

    Жорий йилнинг 14 февраль куни фуқаро Ш.О.(аёл) Фарғона шаҳар Жўйдам МФЙда жойлашган экин ер майдони четидаги терак дарахтларни кестираётган вақтида, ушбу ер майдонинг собиқ эгаси фуқаро Э.У. терак дарахтлари унга тегишли эканлиги хусусида жанжаллашиб кетишган.

    Жанжал давомида Э.У. Ш.О.нинг бош қисмига тош билан уриб, тан жароҳати етказган. Кўрсатилган биринчи тез-тиббий ёрдамга қарамасдан Ш.О. шифохонада вафот этган.

    "Тайинланган судга оид тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, Ш.О.нинг ўлимига бош қисмидан олган оғир тан жароҳатлари сабаб бўлгани кўрсатилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Э.У.га нисбатан шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган", дея хабар беради Фарғона вилоят ИИБ Ахборот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates