"Пулково" халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Сўнг давлатимиз раҳбари губернатор ҳамроҳлигида Исаакий майдонида пиёда сайр қилди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон етакчиси 25-26 декабрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви ҳамда Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этади.