Президент Шавкат Мирзиёев Юқоричирчиқ туманидаги "Astrum" IT академиясига ташриф буюриб, ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари, ёш дастурчилар, IT ва коммуникация компанияларининг раҳбарлари ва ходимлари билан учрашди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 июль куни ШҲТга аъзо давлатларнинг Ташқи ишлар вазирлари кенгаши тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Ўзбекистон-Туркманистон саммити кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш ва биродар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлади.
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг Самарқандга ташрифи Ислом Каримов мақбараси зиёратидан бошланди. У давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида мажмуага бориб, Биринчи Президентимиз қабрига гул қўйди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди.
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифининг иккинчи куни Самарқанд шаҳрига келди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом этди.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов “Кўксарой” қароргоҳида тор доирадаги учрашув ўтказдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Кўксарой" қароргоҳида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовни кутиб олди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов 14-15 июль кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди.