Ўзбекистон — Германия: парламентлараро алоқалар янада ривожланади

    2022 йил 7 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тило Клиннер билан учрашди.

    Мулоқот аввалида А.Саидов Т.Клиннерни элчи этиб тайинлангани билан қутлаб, масъулиятли ва шарафли дипломатик миссияни амалга оширишида унга муваффақият тилади.

    Меҳмонга юртимизда кейинги йилларда барча соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, Олий Мажлиснинг қонунчилик фаолияти, норма ижодкорлиги, фракциялар, қўмиталар ва комиссиялар иш услублари ҳамда парламентаризм соҳасидаги янгиликлар ҳақида ахборотлар тақдим этилди.

    Учрашувда икки мамлакат парламентлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, парламентлар қошидаги илмий-тадқиқот институтлари ўртасида алоқаларни ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

    Ўз навбатида Тило Клиннер самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон-Германия алоқалари хусусан, парламентлараро муносабатларни янги босқичга олиб чиқишда бор имкониятини ишга солишини айтиб ўтди.

    Мулоқот якунида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, парламентлараро алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича аниқ таклифлар билдирилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates