“Ўзбекистон – Хитой” газ қувурининг хавфсиз ва барқарор эксплуатациясини таъминлади

    Жорий йилнинг 11 май куни "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва “TAPLine” компанияси директорлар Кенгаши янги раиси жаноб Мэн Сяндун билан “ASIA TRANS GAS” МЧЖ қўшма корхонаси фаолиятини жадаллаштириш масалалари ва ҳамкорликнинг янги йўналишлари бўйича видеоалоқа орқали музокара ўтказди.

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси самарали ўзаро ҳамкорлик амалга оширилаётганини таъкидлаб, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ”Марказий Осиё-Хитой” газ қувурининг Ўзбекистондаги қисмини эксплуатация қилишда кўп йиллардан буён “TAPLine” компанияси билан муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келаётганини мамнуният билан таъкидлаб ўтди.

    Шунингдек, мулоқот чоғида томонлар “Asia Trans Gas” МЧЖ ҚК томонидан 2021 йилда, пандемия ва карантин чекловларига қарамай эришилган юқори натижаларни, шунингдек, ишлаб чиқариш ҳажми ва фойданинг ошганини таъкидладилар. Лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда барча устувор йўналишларни қамраб олган янги йўналишларда ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам батафсил муҳокама қилинди.

    Trans-Asia Gas Pipeline Company Limited” (“TAPLine”) КНПК (ХХР) давлат компаниясининг шўба корхонаси, шунингдек, “ASIA TRANS GAS” МЧЖ қўшма корхонасининг ҳаммуассиси ҳисобланади. “Asia Trans Gas” МЧЖ ҚК прогноз қилинган техник-иқтисодий кўрсаткичларни бажариш ва молиявий барқарорликни сақлаш, рисклар устидан самарали назоратни таъминлаш ва бошқарув даражасини барқарор оширишга эришди.

    Бу "Asia Trans Gas" МЧЖ ҚК ходимлари томонидан технологик асбоб-ускуналарнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ишлаб чиқариш фаолиятининг барча йўналишларида кечиктириб бўлмайдиган масалаларни ҳал этиш, жамоанинг ҳар бир ходимига ғамхўрлик қилиш бўйича олдиндан кўрилаётган чора-тадбирлар самараси бўлди.

    Навбатдаги учрашувда томонлар қўшма корхонанинг 2021 йилдаги фаолиятига оид масалалар, жумладан, молиявий кўрсаткичлар, мустақил аудиторлик ташкилотини танлаш ва бошқа долзарб масалаларга тўхталишди.

    2021 йилда тўғри қарорлар қабул қилиниши ва иштирокчиларнинг доимий қўллаб-қувватлаши натижасида «Asia Trans Gas» МЧЖ ҚК COVID-19 эпидемияси ва оғир ишбилармонлик муҳити каби салбий омилларни енгиб, пандемия оқибатларини бартараф этиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширди ва “Ўзбекистон – Хитой” газ қувурининг хавфсиз ва барқарор эксплуатациясини таъминлади. Томонлар ўзаро манфаатли ва самарали мулоқотни юқори даражада давом эттиришга келишиб олдилар.

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates