Ўзбекистон 8 ойда қарийб 20 фоиз кўп мева-сабзавот экспорт қилди

    Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-август ойлари давомида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 654,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1 103,2 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилди.

    Бу эса 2021 йилнинг шу давридагига нисбатан 19,3 фоиз кўп демакдир.

    Мева-сабзавотлар экспортида қиймат жиҳатидан энг катта улушни узум (майизни қўшган ҳолда) – 16 фоиз, шафтоли – 10,1 фоиз, мунг ловия (мош) – 6,9 фоиз, помидор – 6,6 фоиз, гилос – 5,1 фоиз, қовун ва тарвуз – 5,1 фоиз, карам – 5 фоиз, пиёз – 4,1 фоиз билан эгаллади.

    2022 йилнинг ушбу даврида экспортнинг умумий ҳажмида мева-сабзавотларнинг улуши 5,2 фоизни ташкил этган.

    Мева-сабзавотларнинг асосий қисми Россия (42,4 фоиз), Қозоғистон (21,6 фоиз), Хитой (7,5 фоиз), Покистон (6 фоиз), Қирғизистон (4,6 фоиз) Афғонистон (2,8 фоиз), Туркия (2,3 фоиз) каби мамлакатларга экспорт қилинган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates