Кеча давомида Ўзбекистон «2024–2026 йилларда экологик алоқаларни таъминлашга қўшган ҳиссаси учун» фахрий мукофоти билан тақдирланди. Ўзбекистон номзоди сертификатини CMS ижрочи котиби Эми Френкель Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимовга топширди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.
Маълумот учун: Тадбир CMS томонидан ишлаб чиқилган ташаббусларни илгари суриш ва уларни барқарор қўллаб-қувватлашни рағбатлантиришга қаратилган «Migratory Species Champion» («Кўчиб юрувчи турлар чемпионлари» дастури доирасида бўлиб ўтди.