Ургутда келаси йил камбағаллик ва ишсизликни 2 фоиздан тушириши кераклиги таъкидланди

    Давлатимиз раҳбари Ургут мисолида имкониятларни таҳлил қилиб, вазирлар ва ҳокимлар олдига кейинги йил учун аниқ вазифалар қўйди.

    Ургутда барча имкониятларни сафарбар қилиб, келаси йил камбағаллик ва ишсизликни 2 фоиздан тушириши кераклиги таъкидланди.

    Ургутда 1,5 мингта саноат корхонаси бўлсада, айримлари фаолият кўрсатмаяпти, ишлаётганлари ҳам мавжуд қувватидан тўлиқ фойдаланмаяпти.

    Мутасаддиларга «Ургут» иқтисодий зонасига кирувчи 14 та туман ҳокими билан ишни тўғри ташкил қилиш, ишлаб чиқариш харажатларини 20-30 фоизга қисқартириш топширилди.

    Масалан, янги темир йўл линияси ҳисобига Ургут ва Тойлоқдаги 1 минг 200 та саноат корхонасининг ташиш харажатлари арзонлашиб, таннарх 6-8 фоизга қисқаради.

    Агар темир йўл бўйлаб 3 та замонавий логистика маркази қурилса, Ургут, Тойлоқ, Жомбой, Булунғур ва Самарқанд туманидаги 2 мингга яқин саноат корхоналарининг ташиш харажатлари яна 10-15 фоизга арзонлашиши кўрсатиб ўтилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates