Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш баҳсларининг 3-босқич доирасидаги 4-тур учрашувини БААга қарши ўтказди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса, 66-дақиқада меҳмонлар вакили Абдулла Ҳамад майдондан четлатилди. Шундан сўнг вакилларимизнинг ҳужумлари хавфли кўриниш ола бошлади.
70-дақиқада Бобур Абдухолиқов захирадан майдонга тушгач, пеналти ишлади. 11 метрлик нуқтага дастлаб Машарипов яқинлашган бўлса, якунда зарбани Отабек Шукуров йўллади.
Пенальтидан Отабек Шукуров гол киритиб, ҳисобни очди (1:0). Ўйин охиригача бошқа гол киритилмади ва Ўзбекистон МТЖ муҳим 3 очкони қўлга киритиб, очколари сонини 10 тага етказди.
Шу тариқа, Ўзбекистон 10 очко билан гуруҳда яққол пешқадамга айланиб олди.
суратлар Спорт вазирлиги сайтидан олинди