баннер
16 мар 2025
13:08

    Ўзбекистон Президенти Франция тараққиёт агентлиги билан Шериклик дастури муваффақиятли амалга оширилаётганини қайд этди

    Ҳукумат 17 май 2023 5536

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг Самарқанд шаҳридаги йиллик йиғилишида иштирок этаётган Франция тараққиёт агентлиги бош ижрочи директори Реми Риуни қабул қилди.

    Янги Шериклик дастури ва “йўл харитаси” доирасида Франция тараққиёт агентлиги билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

    Бугунги кунда Ўзбекистон агентликнинг етакчи ҳамкоридир. Қўшма лойиҳалар портфели ўтган йилда ўттиз фоизга ошиб, 1,3 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

    “Яшил” иқтисодиёт, коммунал соҳани, шу жумладан сув таъминоти тармоқларини модернизация қилиш, энергетика инфратузилмасини ривожлантириш, чорвачилик ва бошқа йўналишларда лойиҳалар амалга оширилмоқда.

    Учрашувда бизнесни қўллаб-қувватлаш дастурларини илгари суриш, давлат-хусусий шерикликнинг самарали механизмларини жорий этиш, агентликнинг “ПРОПАРКО” ва “Экспертиз Франс” тузилмалари билан ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech