Шунингдек, Президентимиз Сирдарёдаги аҳоли ва тадбиркорларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қиладиган ташаббусларга тўхталди.
А-373 йўлини Сайхунобод ва Гулистон туманидан ўтган 37 километр қисми яроқсиз бўлгани учун транспорт шаҳар орқали ҳаракатланишга мажбур бўляпти.
Бу йўлни 6 тасмали қилиб реконструкция қилиш ишларини бошлаш топширилди.
Осиё тараққиёт банки билан ички йўлларни қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мутасаддиларга ушбу дастур доирасида Боёвут, Гулистон, Ховос, Мирзаобод, Сирдарё ва Сайхунободнинг 18 та маҳалласидаги 67 километр йўлни цемент-бетон қопламага ўтказиш топширилди.
«Дўстлик» каналининг Гулистон шаҳридан ўтган 5 километр қисми реконструкция қилингани учун қирғоқ бўйи дам олиш масканлари ташкил этилди.
Келгуси йилда каналнинг қолган 3,5 километр қисми ҳам бетон қопламага ўтказилиши белгиланди.








