Ўзбекистон Президенти Қирғизистон Президентини таваллуд куни билан табриклади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва қардош Қирғизистон халқига бардавом равнақ тилади.

    Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

    Кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорликда эришилган ютуқлар алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Барча даражадаги алоқалар давом этмоқда. Товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда. Иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Фаол маданий-гуманитар ва ҳудудлараро алмашинувлар олиб борилмоқда.

    Йирик стратегик лойиҳалар, жумладан, “Ўзбекистон - Қирғизистон – Хитой” темир йўли ва Қамбарота ГЭС-1 қурилиши доирасидаги ишлар давом этмоқда.

    Етакчилар минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.


    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates