Хусусан, қуйидаги ҳужжатлар имзоланган:
- Геология вазирлиги ва “Denali Exploration group” компанияси ўртасида нодир ер элементларини ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда “Re Element Technologies” компанияси ўртасида нодир металлар соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда “Flowserve” компанияси ўртасида насос станцияларини модернизация қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Valmont Industries Inc” компанияси ўртасида сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш тўғрисида битим;
- Рақамли технологиялар вазирлиги ва “Palo Alto Networks” компанияси ўртасида сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида битим;
- “Uzairways” ва “Boeing” компаниялари ўртасида самолётларни етказиб бериш бўйича шартнома;
- “Datacrop” ва “Luis Dreyfus Company” компаниялари ўртасида соя дуккаклари ва шрот етказиб бериш бўйича шартнома;
- “Ўзсаноатэкспорт” ва “Cargill” компанияси ўртасида пахта етказиб бериш бўйича шартнома.









