Учрашув бошида Чэнь Миньэр давлатимиз раҳбарига Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Олий даражадаги келишувларга мувофиқ Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва амалий шерикликни, айниқса, фаол ҳудудлараро мулоқот доирасида янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Кейинги йилларда Ўзбекистон-Хитой дўстлик ва ҳар қандай шароитда ҳам стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Тяньцзинь шаҳрининг етакчи компаниялари билан савдо, саноат, "яшил" энергетика, қурилиш ва инфратузилмани модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Инновациялар, таълим ва маданият соҳаларида алмашинув дастурларини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон ҳудудлари ва Тяньцзинь шаҳри ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.