Янгиланган Божхона кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилади

    Охирги 3 йилда Божхона кодексининг 100 дан ортиқ моддасига ўзгартириш киритилди. Лекин унинг қоидалари ҳам Жаҳон савдо ташкилоти, ҳам тадбиркорларнинг талабига мос эмас.

    Дунёдаги 10 та энг бой компаниянинг 7 таси IT ва финтех соҳаларидан чиққан. Аҳолимизнинг 56 фоизи ёшлар. Президент таъкидлаганидек, шу рақамларни ўзи соҳада катта салоҳият, иш ўрни, юқори даромад ётганини кўрсатади.

    IT, финтех, инновациялар, телекоммуникация каби соҳаларни хусусий корхоналар тез ривожлантириши, яратилган шароит туфайли қиймати 1 миллиард доллардан ошган “TBC Uzbekistan” ва “Uzum” хусусий компаниялари пайдо бўлгани бунга яққол мисол экани таъкидланди.

    Бундай компаниялар кўпайиши учун янада кенг шароитлар яратилади.

    Хусусан, уларга ривожланиш ва тадқиқот марказлари (R&D) учун лаборатория жиҳозлари, технологик ускуналарни божсиз олиб келишга рухсат берилади.

    IT, финтех, тадбиркорликни молиялаштириш, экспорт, туризм, хизматлар, яширин иқтисодиётни қисқартириш каби долзарб масалалар бўйича Жамоатчилик кенгашида экспертлик гуруҳларини ташкил қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

    Охирги 3 йилда Божхона кодексининг 100 дан ортиқ моддасига ўзгартириш киритилди. Лекин унинг қоидалари ҳам Жаҳон савдо ташкилоти, ҳам тадбиркорларнинг талабига мос эмас. Шу муносабат билан ҳар томонлама янгиланган Божхона кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates