Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегараолди минтақалари вакиллари Фарғонада учрашади

    Воқеа-ҳодисалар 14 апрел 2021 1481

    Фарғона шаҳрида Фарғона (Ўзбекистон), Баткен (Қирғизистон) ва Сўғд (Тожикистон) вилоятлари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтади.

    Фарғона вилояти ҳокимлиги маълумотига кўра, 22 апрель куни Қирғизистоннинг Баткен вилояти губернатори Омурбек Суваналиев ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода бошчилигидаги икки қўшни давлат вилоятлари расмийлари ва ишбилармонларидан иборат делегациялар Фарғона вилоятига ташриф буюради.

    23 апрель куни «Чегараолди ҳудудлар интеграциялашуви – ривожланиш гарови» мавзусидаги халқаро бизнес-форум бўлиб ўтади. Бизнес-форум доирасида саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик бўйича бўйича йиғилишлар ҳамда «B2B» ва «G2B» шаклларидаги учрашувлар ўтказилади.

    Ташриф дастури доирасида уч чегарадош вилоят раҳбарларининг музокаралари ҳам кўзда тутилган.

    Қирғизистон ва Тожикистон вакилларининг Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасида иштирок этиши, вилоятдаги йирик саноат ва қишлоқ хўжалиги мажмуалари фаолияти билан танишиши режалаштирилган, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates