Саммитда Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ҳам қатнашди.
Тадбирда келгуси ҳафтада Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик билан боғлиқ долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Кўп томонлама ҳамкорлик ва минтақавий шерикликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация соҳаларидаги яқин алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан давлатимиз раҳбарининг амалий ташрифи якунланди. Президентимиз Тошкентга жўнаб кетди.