«Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги Қонун муҳокама этилди

    Хавфсизлик 28 феврал 2023 6143

    Жорий йил 28 февралда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг йиғилиш бўлиб ўтди.

    Унда сенатор, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари доимий комиссиялари раислари, Қўмита ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзолари, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Миллий гвардия, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда бошқа бир қатор вазирлик ва идоралар, ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Йиғилишда «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни дастлабки тарзда муҳокама этилди.

    Таъкидланганидек, бугунги кунда халқаро ва минтақавий хавфсизликка таҳдид солаётган хавф-хатарларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини янада ошириш устувор йўналишлардан бири ҳисобланади.

    Дунёда бузғунчи тўдалар ва қўпорувчи-террорчи гуруҳларнинг фаоллашуви, ижтимоий-иқтисодий муаммолар, сиёсий ва миллатлараро зиддиятларнинг кескинлашиб бораётгани ҳар биримизни сергаклик ва огоҳликка чорлайди.

    Замонавий геосиёсий маконда янгича тенденциялар пайдо бўлаётган, интеграция жараёнлари жадал кечаётган бир вақтда дунёнинг энг ривожланган давлатлари чегара идоралари ҳам бошқа субъектларнинг ҳамкорлигисиз мамлакатнинг чегара хавфсизлигини таъминлай олмаслигини эътироф этяпти.

    Шу боис бугун муҳокама этилган янги таҳрирдаги Қонун билан Ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилишга масъул бўлган вазирлик ва идораларнинг ўз ваколати доирасида белгиланган вазифаларни бажаришида юзага келаётган қатор муаммо ва тушунмовчиликларга барҳам берилиб, уларнинг ўзаро ҳамкорлиги масалалари аниқ белгилаб қўйиляпти.

    Қонун 9 та боб ва 73 та моддадан иборат.

    Йиғилишда Қонун ташаббускори ишчи гуруҳ аъзоларига Қонун нимага хизмат қилиши, унга киритилаётган янгиликлар ҳақида батафсил ахборот берди. Ўз навбатида вазирлик ва идоралар муҳокама қилинаётган Қонун бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

    Муҳокамада иштирокчилар томонидан қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришлар бугунги кунда халқаро ва минтақавий хавфсизликка таҳдид солаётган хавф-хатарларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини янада ошириш устувор йўналишлардан бири эканлиги қайд этилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates