Ўзбекистон халқаро TIMSS тадқиқотида расман қатнашишга киришди

    Таълим 16 июл 2020 19798

    Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида PIRLS, TIMSS, PISA ва TALIS халқаро тадқиқотларини Ўзбекистонда жорий этилиши белгилаб қўйилган бўлиб, мазкур тадқиқотларни жорий этиш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузурида Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази ташкил этилган.

    Мазкур халқаро баҳолаш дастурлари ва улар доирасидаги тадқиқотлар Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) Таълим соҳасидаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA) томонидан муайян даврийлик асосида дунё мамлакатлари билан ҳамкорликда ташкил этилади.

    Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан OECD ҳамда IEA ташкилотлари ўртасида имзоланган келишув ҳужжатларига биноан Ўзбекистон Халқаро ўқувчиларни баҳолаш PISA-2022 (аввалги PISA-2021) ҳамда Ўқувчиларнинг матнни ўқиб тушуниш даражасини баҳолаш халқаро дастури PIRLS-2021 да иштирок этишга киришилган.

    Эндиликда, TIMSS-2023 халқаро дастурида қатнашишга киришилди. Бу борада IEA ташкилотининг «Халқаро математик ва илмий тадқиқотлар (TIMSS) 2023 тенденцияларида қатнашиш учун расмий таклифи»га мувофиқ Ўзбекистоннинг TIMSS дастурида илк маротаба қатнашиши масаласида Таълим инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази ўртасида олиб борилган мулоқотлар асосида IEA раҳбариятининг дастлабки розилигига эришилди.

    IEA раҳбарияти Ўзбекистоннинг ушбу тадқиқотда қатнашишишидан мамнун эканлигини айтиб, Ўзбекистоннинг таълим шароитига TIMSSнинг қайси тури мос келиши ҳақида маслаҳатлар берди. Бундан ташқари, IEA 2021 йил февраль ойида Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган миллий тадқиқот координаторларининг биринчи йиғилишига таклиф қилди ва Бостон коллежи мутахассислари билан турли хил баҳолаш моделларини муҳокама қилиш, тадқиқотлар йўналишларининг афзаллик ва камчиликлари ҳақида муҳокамалар олиб бориш учун қулай имконият яратиб берилиши ҳақида маълум қилди.

    TIMSS (Trends in International mathematics and sciyence study) 4- ва 8- синф ўқувчиларининг математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўзлаштириш даражасини баҳолаш дастури бўлиб, бу тадқиқот тўрт йилда бир марта ўтказилади.

    TIMSS халқаро баҳолаш дастурида 4- ва 8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий фанлар бўйича эгаллаган билим даражаси ва сифатини солиштириш ҳамда миллий таълим тизимидаги фарқларни аниқлаш билан бир қаторда,қўшимча равишда мактабларда математика ва табиий фанлар бўйича берилаётган таълим мазмуни, ўқув жараёни, таълим муассасасининг имкониятлари, ўқитувчилар салоҳияти, ўқувчиларнинг оилалари билан боғлиқ омиллари ўрганилади.

    TIMSS дастури ўзининг биринчи тадқиқотини 1995 йилда бошлаган бўлиб, 2019 йилга қадар ҳар тўрт йилда 1999, 2003, 2007, 2011, 2015 ва 2019 йилларда ташкил этиб келинди. Навбатдаги 8-даврийлик 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилган.

    Дастурда қатнашаётган давлатлар сони ҳам тобора ортиб бормоқда, буни 2015 йилдаги TIMSS тадқиқотида 57 та мамлакат қатнашган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич ортиб, 60 дан ортиқ давлатни ташкил этганида ҳам кўриш мумкин. TIMSS-2015 тадқиқот натижаларига кўра, АҚШ, Цингапур, Гонконг, Корея Республикаси, Япония, Россия, Буюк Британия каби давлатларнинг таълим тизими энг юқори кўрсаткичларни эгаллаган.

    PISA 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математик ва табиий-илмий саводхонлик даражасини баҳоласа, PIRLS 4-синф ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушуниш даражасини баҳолайди. TIMSS халқаро баҳолаш дастури эса, 4 ва 8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий-илмий саводхонлик даражасини баҳолайди. PIRLS ва TIMSSни бир-бирини тўлдирувчи дастурлар деб эътироф этиш мумкин.

    PISA ва TIMSS тадқиқотларини, уларнинг устувор йўналишларидан бири сифатида ўқувчиларнинг математик саводхонлигини баҳолашини инобатга олинса, Республикамизда математика соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларга ҳам ҳамнафас бўлади деб айтиш мумкин.

    Ўзбекистон TIMSS ва бошқа халқаро тадқиқотларда қатнашиш орқали ривожланган мамлакатлар тажрибаларини Ўзбекистон таълим тизимида қўллаш, ўз натижаларини бошқа давлатлар натижалари билан қиёсий таққослаш имкониятларига эга бўлади.

    Тадқиқотда, Ўзбекистоннинг 4- ва 8-синф ўқувчилари бошқа давлатлардаги тенгдошларига нисбатан математика ва табиий фанлардан саводхонлиги қай даражада юқори? Математика ва табиий фанлар 4- ва 8-синф ўқувчилари учун қизиқарли фанми? Оила томонидан фарзандларга математикани ва табиий фанларни ўзлаштиришда қандай ҳисса қўшилмоқда? Бугунги кунда бизнинг мамлакатимизда математика ва табиий фанларни ўқитиш жараёни қандай ташкил этилган? Ўзбекистон математика ва табиий фанлар ўқитиш жараёнининг бошқа давлатларга нисбатан ўзига хослиги борми, агар бор бўлса у нималарда намоён бўлади? Мамлакатимизда математика ва табиий фанларни ўқитиш бўйича ўқитувчилар методлари бошқа мамлакатлар ўқитувчилари методларидан нимаси билан фарқ қилади? каби асосий масалалар ўрганилади ва тадқиқ этилади.

    Тадқиқотнинг ҳар тўрт йиллик даврийлигида узлуксиз равишда иштирок этиш глобал миқёсда мамлакатимиз таълим тизимининг самарадорлигини кузатиб бориш имконини беради. Ушбу дастурлар Ўзбекистон Республикаси миллий баҳолаш тизимини такомиллаштириш, компетенциявий баҳолаш тизимини жорий қилиш орқали таълим сифатини оширишга хизмат қилади.

    Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

    Матбуот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates