Ўзбекистонда 2022 йилда иккинчи марта туристик чартер поезди ҳаракатланади

    Транспорт 8 октябр 2022 1103

    2022 йил 7-18 октябрь кунлари Олмаота – Тошкент – Қамаши – Китоб – Самарқанд - Хива – Бухоро – Хўжанд – Тошкент йўналишида бу йил иккинчи “𝗢𝗿𝗶𝗲𝗻𝘁 𝗦𝗶𝗹𝗸 𝗥𝗼𝗮𝗱 𝗘𝘅𝗽𝗿𝗲𝘀𝘀” номли туристик чартер поезди ҳаракатланади.

    Мазкур туристик чартер поезди халқаро туризмни ривожлантириш мақсадида Германиянинг «Lernidee Erlebnisreisen» туристик компанияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

    Туристик чартер поезди Европа Иттифоқи ва бошқа бир неча давлатлар саёҳатчиларига хизмат кўрсатади. Яъни Франция, Голландия, Бельгия, АҚШ, Германия, Австрия, Буюк Британия ва Канада давлатлари.