Ўзбекистонда электрон сигареталар тақиқланиши мумкин

    Маълумотларга кўра, электрон сигареталарни чекувчи мактаб ўқувчилари, ўсмирлар ва ёшлар сони катта ёшдагиларга нисбатан 3 баробар кўп.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Айрим қонун ҳужжатларига тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари, электрон сигареталар ҳамда тамакини қиздириш тизимларини, шу жумладан айрим турдаги тамаки маҳсулотларининг муомаласини тақиқлаш ва жавобгарлик белгилаш бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамалар порталида эълон қилинди.

    Қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда электрон сигареталар ва тамакини қиздириш тизимларининг (IQOS) муомаласини тақиқлаш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, ушбу маҳсулотлар муомаласини тақиқлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда.

    Ҳужжатда айтилишича, мактабларнинг юқори синф ўқувчилари орасида электрон сигареталарга қизиқиш тез суръатларда ортмоқда. Хусусан, 26,6 минг ўғил бола ва 8,6 минг қиз бола чекишга мойил.

    Вазирлик маълумотларига кўра, 2021-2023 йилларда Ўзбекистонга 28,5 миллион долларлик 5,4 миллион дона электрон сигарет қонуний йўл билан олиб кирилиб, яна 11,8 миллиард сўмга яқин молни ноқонуний равишда олиб киришга уринилган.

    Мониторинг шуни кўрсатдики, ўсмирлар ва ёшлар катталарга қараганда электрон сигаретлардан уч баравар кўпроқ фойдаланади.

    Мактаб ва жамоат жойларида ўтказилган рейдларда ўқувчилардан олинган электрон сигареталар сони йилдан йилга тобора ошиб бормоқда. 2019 йилда – 6 та, 2020 йилда – 27 та, 2021 йилда – 31 та, 2022 йилда — 856 та, 2023 йилда – 1040 та ҳолат аниқланган.

    Агар зарур чоралар кўрилмаса, келгусида ёш авлоднинг ҳар бешинчиси (20 фоиз) никотинга қарамликдан азият чекиши айтилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates