Ўзбекистонда гўшт етиштириш туфайли ҳавога қанча СО2 чиқарилади?

    Яшил сайёра 21 май 2022 952

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари гўшт етиштириш туфайли ҳавога қанча СО2 чиқарилишини баҳолади.

    2020 йилда Ўзбекистон Республикасида гўшт етиштириш туфайли ҳавога СО2 эквивалентида 123,9 миллион тонна чиқинди чиқарилган. 2000 йил билан таққослаганда чиқарилаётган иссиқхона газлари (ИГ) ҳажми салкам 3 баробар ошган. 2020 йилда чиқарилган иссиқхона газлари таркибида энг катта улуш мол гўштининг ҳиссасига тўғри келган – 92,8%.

    Тадқиқот давомида Жозеф Пур ва Томас Немечекнинг 2018 йилда Сcиенcэ журналида чоп этилган, глобал озиқ-овқат тизимининг энг йирик мета-таҳлили маълумотларидан фойдаланилди. Бу тадқиқотда дунёнинг 119 та мамлакатидаги 38 мингдан ортиқ тижорат фермасига оид маълумотлар кўриб чиқилганди.

    Ўсимликлар асосида тайёрланувчи озуқанинг углерод изи гўшт ва сут маҳсулотлариникига қараганда анча кам эканлиги маълум бўлди. Ўсимликлар асосида тайёрланган маҳсулотлар ҳосил қилувчи чиқиндилар жониворлар асосида тайёрланувчи маҳсулотлар чиқиндисидан ўрта ҳисобда 10-50 маротаба кам экан.

    Бу ҳақида ПМТИ катта илмий ходими А.Ким батафсил маълумот берган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates