Ўзбекистонда телеканаллар фаолияти вақтинча тўхтатилади

    Долзарб 1 ноябр 2021 1222

    Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

    Маълум қилинишича, Ўзбекистон аҳолисига телевидение дастурларини узлуксиз ва сифатли тарқатилишини таъминлаш мақсадида Радиоалоқа, радиоэшиттиришлар ва телевидение маркази — «РРТМ» Давлат унитар корхонасининг техник воситаларини йиллик режаларда белгиланган муддатларда ўчириб, профилактика ишлари мунтазам равишда амалга оширилади.

    Қайд этилишича, «РРТМ» ДУКнинг рақамли теледастурларни шакллантириш қурилмаларида, телерадио узатгичларида, антенна-фидер тизимларида ва сунъий йўлдош қабул қилиш-узатиш қурилмаларида профилактика ишлари жорий йилнинг 1–23 ноябрь кунлари ўтказилади.

    Маълумотларга кўра, навбатдаги режали профилактика ишлари 1–23 ноябрь кунлари жадвал асосида ҳар бир ҳудудда навбатма-навбат тунги соат 01:00 дан 06:00 гача телеузатгичларда профилактика ишлари ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу муддат оралиғида ҳар бир ҳудудда (Тошкент шаҳридан ташқари) фақат бир кун тунги соат 01:00 дан 06:00 гача давлат ва нодавлат телеканалларни эфирга узатилиши вақтинча тўхтатилиши мумкин.

    Таъкидланишича, тўхталишлар кузатилган вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates