Ўзбекистонда USAIDнинг икки томонлама ваколатхонаси иш бошлади

    Халқаро ҳамкорлик 2 октябр 2020 1487

    АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) нинг Ўзбекистондаги икки томонлама ваколатхонаси ишга тушди.

    Ўзбекистонда тўлақонли миссия ташкил этилиши USAIDга Ўзбекистон ҳукуматининг кенг кўламли иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотларини янада қўллаб-қувватлаш билан бирга хусусий бизнес, нодавлат ташкилотлар ва мустақил оммавий ахборот воситалари фаолиятини кучайтиришига ҳисса қўшади.

    USAID мамлакатда иқтисодий ўсишни жадаллаштириш, хусусий секторни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш, сув ресурсларини бошқариш, қонун устуворлигини такомиллаштириш, миграция ва одам савдоси билан боғлиқ масалалари бўйича фаолиятини давом эттиради.

    Янги миссия ушбу дастурларни самарали йўналтириб, маҳаллий ҳамкорлар кўламини янада кенгайтириш имконини беради, деб хабар беради «Дунё» АА.

    - USAID жамоаси Ўзбекистон халқи ва ҳукумати билан бир қатор йўналишларда яқиндан ҳамкорлик қилишни мақсад қилган, - дейди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Д.Розенблюм. - Минтақавий савдони кўпайтириш, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини илгари суриш, фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш, муаммоларни ҳал қилиш қобилияти, тил ва амалий кўникмаларга эга бўлган мутахассисларни тайёрлай оладиган таълим тизимини қўллаб-қувватлаш, инсон саломатлигига бўлган жиддий таҳдидлар, хусусан, COVID-19га қарши кураш кабилар шулар жумласидандир.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates