Ўзбекистонлик ўқувчи Бутунжаҳон Киберматематика мусобақасида бронзани қўлга киритди

    Таълим 21 июл 2020 2283

    Бухоро вилояти Пешку туманидаги 18-мактаб ўқувчиси Жаҳонгир Норбоев илк бор ўтказилган Киберматематика мусобақасида бронза медални қўлга киритди.

    Cyberspace Mathematics Competition мусобақаси Америка математика мусобақалари ҳамда AOPS ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилди. 13 июль куни масофавий тарзда старт олган ушбу мусобақада дунёнинг 75 та давлатидан жами 555 нафар иштирокчи қатнашди.

    Мусобақада ҳар бир давлатдан 8 нафаргача иштирокчилар қатнашиши мумкин эди ва бунда албатта ҳар бир жамоада 2 қиз бўлиши керак деган талаб қўйилди, улар Бибисора Рўзимбоева (Қоракўл тумани) ва Ирода Нарзиева (Навоий вилояти) бўлди.

    Мусобақа шартларига кўра, 5 соат ичида 4 тадан масалани ечиш лозим эди. Ўзбекистон терма жамоасининг энг яхши қатнашчиси Жаҳонгир Норбоев биринчи куни 3 та тўлиқ, иккинчи куни эса 2 та масалани ечишга муваффақ бўлди ва АҚШ, Россия, Хитой, Жанубий Корея, Тайланд, Сингапур, Германия каби халкаро олимпиадада илғор ҳисобланган давлатлар иштирокчилари орасида яхши натижа кўрсатди.

    Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти ва математика фани бўйича Ўзбекистон терма жамоаси раҳбари Математика институти катта илмий ходими PhD. Рустам Турдибаев билан ҳамкорликда Американинг Математика Ассосиацияси томонидан ўтказилган масофавий онлайн олимпиадада Ўзбекистон терма жамоасининг иштироки таъминланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates