Ўзбекистоннинг Латвия, Литва, Финляндия ва Эстониядаги элчиси ўз миссиясини якунлади

    Сиёсат 29 феврал 2024 596

    Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Қадамбай Султонов кеча дипломатик миссиясини якунлаб, Тошкентга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

    Элчи Ўзбекистонга қайтишдан аввал Латвия Ташқи ишлар вазирлиги протоколи раҳбари Раймондс Янсонс, Литва Ташқи ишлар вазирлиги департаменти директори Дариус Латкаусуас ва Эстония ТИВ бош котиби Ёнатан Всевиов билан сўнгги учрашувларини ўтказди.

    Мулоқотлар чоғида элчининг икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги самарали фаолияти юқори баҳоланди.

    Эслатиб ўтамиз, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 47 ёшли битирувчиси Қадамбай Султонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги дипломатик миссияси раҳбари (2019–2024) ҳамда мамлакатимизнинг Литва (2021–2024), Эстония (2020–2024) ва Финляндиядаги (2020-2024) ўриндошлик асосидаги элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида) сифатида аккредитациядан ўтган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates