Ўзбекистоннинг Даниядаги янги элчиси (қароргоҳи Стокголм шаҳрида) Раҳматулла Нуримбетов Дания Қироли Фредерик Х га ишонч ёрлиқларини топширди.
Ўзбекистоннинг Бангладеш Халқ Республикасидаги элчиси (қароргоҳи Деҳли шаҳрида) Сардор Рустамбоев ушбу мамлакат Президенти Муҳаммад Шаҳобуддинга ишонч ёрлиқларини топширди.
Ўзбекистоннинг Ироқда янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси (қароргоҳи Ал-Кувайт шаҳрида жойлашган) Аюбхон Юнусов ушбу мамлакат Президенти Абдуллатиф Рашидга ишонч ёрлиқларини топширди.
Ўзбекистоннинг Лихтенштейн Князлигидаги биринчи элчиси (қароргоҳи Берлин шаҳрида жойлашган) этиб тайинланган Дилшод Ахатов ушбу мамлакат Валиаҳд шаҳзодаси Алоизга ишонч ёрлиқларини топширди.
"Ўзбекистон маданияти, бирдамлиги ва ҳамкорлик жамияти раиси, тарихий ватандошимиз Чокай Кочар Туркиядаги Ўзбекистон маданияти элчиси этиб тайинланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Покистонда оғир вазиятга тушиб қолган ҳамюртимиз оиласи бағрига қайтарилди, деб ёзади "Дунё" АА.
Ўзбекистоннинг биринчи элчиси Сербия Ташқи ишлар вазирлигига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Сўнгги воқеалар туфайли Исроилнинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида бўлган исроилликларни эҳтиёт чораларига амал қилишга чақирди.
Мурожаатда Исроил ҳудудига кучли ракета ҳужумлари кузатилиши кутилаётгани айтилган.
Исроил Ҳукумати ва тегишли авиация идораларидан ҳаво фазосининг очилиши тўғрисида расмий хабар келиб тушиши билан, Ўзбекистон авиакомпаниялари томонидан кейинги амалиётлар юзасидан алоҳида маълумот тақдим этилади.