Пенсия ҳисоб- варағингизда қанча маблағ йиғилганини билишингиз мумкин

    Рақамлаштириш 10 ноябр 2021 2959

    Ўзбекистонда «Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб- варағи ҳолати ҳақида маълумот»га эга бўлиш, шунингдек тегишли маълумотномани тез ва осон юклаб олиш имконияти мавжуд. Бунинг учун my.gov.uz манзилига мурожаат қилиш керак бўлади.

    Бу ҳақда давлат хизматларининг Ягона портали матбуот хизмати хабар беради.

    Кўпчилик ҳали 2005 йилдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунидан бехабар. Аксарият кишилар шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб- варағидаги маблағ нафақага чиққанида ҳар ой оладиган пенсия пулидан ташқари маблағ эканлигидан бехабар. Бу ҳақида маълумотга эга бўлганлар эса ҳисоб- варағига қанча маблағ йиғилганини билиш учун банкка тез-тез қатнаб туради. Ахир, бу нафақага чиққанда йиллар давомида тўпланиб турган маблағни (ҳар ойлик пенсиядан ташқари) бир маротаба улгуржи ёки бўлиб-бўлиб олиш имкониятику. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар беради.

    my.gov.uz манзилида нафақат «Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб- варағи ҳолати ҳақида маълумот»га эга бўлиш, балки тегишли маълумотномани тез ва осон юклаб олиш имконияти ҳам бор.

    Маълумот ўрнида: дуч келинган муаммо ва хатоликлар юзасидан Халқ банкининг (71) 210-20-02 ёки 1106 ишонч рақамларига 24 соат давомида мурожаат қилишингиз мумкин.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates