PIIMA ва JICA ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар

    Таълим 9 июл 2020 1731

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (PIIMA) ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) икки ташкилот ўртасида ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

    Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Сарвар Бобохўжаев JICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Такасака Мунео бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

    Учрашув Тошкент шаҳридаги Президент мактаби биносида ўтказилди. Учрашув давомида меҳмонлар агентлик ва унинг таркибига кирувчи мактаблар фаолияти билан танишди.

    Агентлик раҳбари учрашув доирасида икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантириш бўйича ўз фикрлари билан бўлишди.

    Ўзбекистон томонининг фикрига кўра, икки агентлик таълим дастурлари ва таълим сифатини такомиллаштириш, ўқитувчилар малакасини ошириш, япониялик ўқитувчиларни PIIMA таркибига кирувчи мактабларга, жумладан япон тилини ўқитиш учун жалб қилиш каби масалаларда ҳамкорлик қилишлари мумкин.

    Томонлар PIIMA мактаблари битирувчиларининг Япониянинг етакчи университетларида таълим олишларини, жумладан япон томони грантлари ҳисобига, ташкил қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.

    Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги томонидан JICAга Ўзбекистонда STEAM таълимини ривожлантириш учун ўзаро ҳамкорлик таклифини ҳам берилди.

    Икки томонлама ташаббусларни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон ва Япония мактаблари ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш таклифи илгари сурилди.

    Ўз ўрнида, JICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Такасака Мунео ташкилот томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида сўзлаб берди.

    Япония томонига мактаблар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш таклифи маъқул келди. Япон тарафининг қайд этишича, Ўзбекистон мактаблари билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлган япониялик мактаблар топилади.

    Такасака Мунеонинг таъкидлашича, коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли ҳамма лойиҳалар музлатилди ва икки томонлама лойиҳалар бўйича муҳокамаларни COVID-19 пандемияси билан боғлиқ барча чекловлар ечилганидан сўнг давом эттириш мумкин бўлади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates