Амударёда сувни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилиши мумкин

    Шу йилнинг 30 апрель куни Туркманобод шаҳрида Сув хўжалиги масалалари бўйича ўзбек-туркман ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.  

    Тадбирда Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ш.Ғаниев ҳамда Туркманистон томонидан Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг агросаноат комплекси масалалари бўйича ўринбосари Т.Атахаллиев бошчилик қилди.

    Икки давлат раҳбарларининг ўзаро самимий ва дўстона муносабатлари сув хўжалиги соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга кенг йўл очаётганлигини алоҳида айтиб ўтилди.

    Оқилона ва узоқни кўзлаб юритилаётган сиёсат туфайли икки давлат ўртасидаги трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш дўстлик, яхши қўшничилик ва бир-бирининг манфаатларини ҳурмат қилиш руҳида амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

    Томонлар Сув хўжалиги масалалари бўйича ўзбек-туркман ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг учинчи йиғилишида эришилган келишувлар ижросини муҳокама қилди.

    Ўзбекистон Республикасининг Туркманистонда жойлашган сув хўжалиги объектларини хатловдан ўтказиш ва “Туямўйин” гидроузелининг “Султонсанжар” тўғонида “сув фильтрациясига қарши девор қуриш” лойиҳаларини жадаллаштиришга келишиб олинди.

    Гидрологик йил давомида (2023 йил 1 апрелдан 2024 йил 30 мартгача) Амударёнинг сувлилик даражаси таҳлил қилиниб, томонларнинг мамлакатлар иқтисодиёт тармоқларини сув билан таъминлаш бўйича кейинги ҳаракатлари кўриб чиқилди.

    Комиссия Амударёда сувни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш муҳимлигини қайд этди.

    Томонлар халқаро молия институтларининг грант маблағларини жалб этиш орқали гидропостларда сув ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ва гидропостларни тиклаш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

    Амударё қирғоқларини мустаҳкамлаш, каналлар ўзанларини текислаш орқали сув ресурслари йўқотилишини камайтириш ва сувнинг тўсиқсиз ўтишини таъминлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

    Туркманистон давлат сув хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш институти ва Туркманистон давлат сув хўжалиги қўмитасининг “Турменсувилимтаслама” лойиҳа институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда томонлар сув тошқинларининг олдини олиш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш чора-тадбирлари бўйича тажриба алмашдилар, шунингдек, Амударё бўйида юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарли вазиятларнинг олдини олиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тегишли таклифлар билдирилди.

    Икки давлат институтларининг мутахассислари навбатдаги учрашувгача аниқ масалаларни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

    Йиғилиш якунида тегишли баённома имзоланди.

    Сув хўжалиги масалалари бўйича ўзбек-туркман ҳукуматлараро комиссиясининг бешинчи йиғилишини Ўзбекистонда ўтказишга келишилди.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates