Бу ҳақда PAP агентлиги полицияга таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, мингга яқин одам эвакуация қилинди, қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Қайд этилишича, ёнғин юк поездининг вагонларидан бирида бошланган, унинг ичида электроника ўрнатилган юк машинаси бўлган. Ёнғин унинг яқинидаги поездга ўтиб, алоқа тармоғига зарар етди, деб хабар беради report.az.
Воқеа жойида 20 дан ортиқ ўт ўчириш бригадалари ишламоқда, дея хабар беради агентлик. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.